Линклар

Хитой Далай Лама вакиллари билан учрашишга рози


Хитой ҳукумати Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама вакиллари билан учрашишга розилик берди.

“Синьхуа” ахборот агентлигининг ёзишича, бу учрашувни яқин кунларда ўтказиш режалаштирилган.

Далай Лама Хитой қарорини олқишлаб, бу учрашув Тибет атрофидаги вазиятни ижобий ҳал этишга туртки бўлишига умид билдирди.

Хитой ҳукумати ўтган ойда Тибетда рўй берган тартибсизликлар ортида Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама турганини иддао қилган эди. Тибетнинг қувғиндаги ҳукумати Лҳасадаги тартибсизликлар Хитой хавфсизлик кучлари томонидан уюштирилганини айтганди.
XS
SM
MD
LG