Линклар

Усмонов Буюк Британия пулдорлари сафида


Буюк Британияда яшайдиган энг бой 10 та пулдор рўйхатига россиялик асли ўзбекистонлик ишбилармон Алишер Усмонов ҳам киритилди.

“Чэлси” футбол клуби эгаси Роман Абрамович 11 миллиард 700 миллион фунтлик маблағи билан “Сандэй Таймс” нашри ҳар йили эълон қилиб борадиган пулдорлар рўйхатида иккинчи ўринга чиқди. 5 миллиард 700 миллион фунт бойликка эга А.Усмонов эса рўйхатнинг 5-поғонасини эгаллади. Рўйхат аввалида асли ҳиндистонлик, 27 миллирад 700 миллион фунт стерлинг жамғарган етакчи молиявий магнат Лакшми Миттал турибди.

Рўйхатни тузувчилар ҳозирга келиб Британиядаги энг бой шахслар сафини, асосан, хорижда туғилган фуқаролар эгаллаётгани, британиялик энг бой 20 киши орасида фақатгина 6 нафари Буюк Британияда туғилган фуқаролар эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG