Линклар

logo-print

Теҳрон яна бир музокарачини кутмоқда


Теҳрон ядровий дастурига оид музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш учун Атом энергияси халқаро агентлиги етакчи назоратчиси Эронга сафар қилиши кутилмоқда.

Агентлик раҳбари ўринбосари Олли Хайнонен Эрон расмийлари билан музокаралар ўтказиб, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари махсус хизматларининг баёнотларини муҳокама этиши кутилмоқда. Ғарб давлатлари Теҳрон атом қуролини яратмоқда, деган хавотирни билдириб келади.

Олли Хайнонен ўтган ҳафтада ҳам Теҳронда бўлган ва музокаралар чоғида Эрон расмийлари бундай баёнотларни рад этган эди.
XS
SM
MD
LG