Линклар

Олимпиада машъаласи яна норозиларни тўплади


Пекинда ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинлари машъаласи Жанубий Кореядаги сафарини тугатди.

Сеулда таҳсил оладиган минглаб хитойлик талаба Олимпиадани қувватлаб, қизил байроқлар билан машаъала йўлига пешвоз чиқди. Хитой ҳукумати сиёсатига қарши норозилар эса машъала йўлини тўсишга уринди. Икки томон ўртасида кичкина тўқнашув ҳам бўлди. Машъала эстафетаси хавфсизлигини 8 мингдан ортиқ полициячи таъминлаб турди.

Машъала йўлини кесиб чиққан кореялик фаоллар Хитой ҳукуматининг шимолий кореялик қочқинларини юртига қайтаргани ва Тибетдаги намойишлар куч билан бостирилганига қарши норозилик билдирди. Олимпиада машъаласи Жанубий Кореяга Япониядан келди. Шанба куни Японияда ҳам норозилар машъала эстафетасини тўхтатишга уринган, аммо полиция бундай ҳаракатларни бартараф қилганди.

Машъала Сеулдан КХДР пойтахти Пхеньянга келтирилди
XS
SM
MD
LG