Линклар

logo-print

Ҳарбий парад ўққа тутилди


Кобулда президент Ҳомид Карзай иштирокида ўтаётган ҳарбий парад ўққа тутилди.

Президент воқеадан сўнг Афғонистон миллий телевидениеси орқали халқига мурожаатида: “Бугун – мужоҳидлар ғалабасининг 16 йиллиги санасида афғон халқи душманлари байрам тантанасини бузишга ва террорни ёйишга ҳаракат қилди. Бахтимизга афғон хавфсизлик кучлари уларни вақтида тўхтатиш ва айримларини қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида”,- деди.

Воқеа Афғонистон совет қўшинларидан озод қилинганининг 16 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ҳукумат тантанасини тўхтатиб қўйди. Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Амин Фотимийнинг маълум қилишича, ҳужумда уч киши, жумладан, 10 ёшли болакай ва парламентнинг бир аъзоси қурбон бўлган. Яна 9 киши жароҳатланган. Жароҳатланганлар орасида парламентнинг икки аъзоси, 4 ҳарбий ва хавфсизлик кучларининг бир неча аскари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG