Линклар

logo-print

Юк машинаси ўзбекистонликни ўлдирди


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида носоз юк машинаси хусусий уйга бориб урилгани оқибатида ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 20 тонна юк олиб кетаётган КСОВО автомашинасининг ҳайдовчиси тормоз ишламай қолгани сабабли йўл четида турган “Тойота” автомобилига бориб урилган, кейин бир хусусий уй деворини бузиб кириб кетган. Автоҳалокат натижасида “Тойота” автомобили ёниб кетган, хусусий уй бутунлай вайрон бўлган. Уй ичидаги ўзбекистонлик йигит ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган, уйдаги 42 ёшли аёл эса шифохонага ётқизилган.
XS
SM
MD
LG