Линклар

logo-print

Йўловчи поездлар тўқнашиб кетди


Хитойда икки йўловчи поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида 66 киши нобуд бўлди, 200дан ортиқ йўловчи тан жароҳати олди.

“Синьхуа” агентлиги тарқатган маълумотга кўра, фожеа Шандун вилоятида рўй берган. Пекиндан Циндао шаҳрига йўл олган поезд рельсдан чиқиб кетиб, ёнида ҳаракатланаётган яна бир йўловчи поезд билан тўқнашиб кетган. Айни пайтда фожеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG