Линклар

Маҳмуд Аҳмадийнажод Покистонга келди


Хабарларга кўра, Эрон раҳбари Покистон президенти Парвез Мушарраф ва бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний билан учрашиб, бу мамлакат ҳудудида янги газ қувури ётқизишга оид лойиҳа истиқболларини муҳокама қилади.

Ўтган жума куни Покистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари Эрон иштирокида ўз ҳудудлар орқали янги газ қувури ётқизиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди. 2009 йилда бошланиши кутилаётган бу лойиҳанинг қиймати етти ярим миллиард доллар экани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG