Линклар

logo-print

Пхеньян илк бор Олимпиада машъаласини қабул қилди


Пекинда ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга етиб келди.

Олимпиада машъаласи тарихда илк бор бу мамлакатга келтирилмоқда. Машъала эстафетасини кутиб олиш учун пойтахт кўчаларига минглаб кореяликлар тўпланди. Шимолий Корея ҳукумати Хитой билан яқиндан ҳамкорлик қилгани боис, бу ерда Олимпиада машъаласи эстафетасига қарши норозилик акцияларига йўл қўйилмади.

Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетасининг Европа, АҚШ, Лотин Америкаси ва Осиёнинг айрим давлатларидаги босқичи чоғида Хитойнинг Тибетдаги сиёсатига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG