Линклар

logo-print

Халқаро агентлик вакиллари яна Эронда


Атом энергияси халқаро агентлиги делегацияси Эрон расмийлари билан учрашиш мақсадида Теҳронга етиб келди.

Хабарларга кўра, учрашувларда Эрон ядровий дастури атрофидаги вазият муҳокама қилинади.

Айни пайтда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажараётган Валентин Соболев ҳам Теҳронда Эрон ядровий дастури музокарачиси Саид Жалилий билан учрашди.

Келаси жума куни эса БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари Лондонда учрашиб, ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши қўшимча жазо чораларини қўллаш масаласини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG