Линклар

Ғазода 6 фаластинлик ҳалок бўлди


Исроил қўшинларининг Ғазо минтақасида амалга оширган амалиёти оқибатида олти фаластинлик ҳалок бўлди.

Маҳаллий шифокорларнинг маълум қилишича, Байт Ҳанун шаҳарчасида Исроил ҳарбийлари бир хонадонни танкдан ўққа тутган. Оқибатда бир аёл ва унинг вояга етмаган тўрт фарзанди нобуд бўлган. Шу куннинг ўзида қуролланган фаластинликнинг ҳам Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Исроил қўшинлари қўмондонлиги Ғазо минтақасида ҳарбий амалиёт ўтказилгани тўғрисидаги маълумотни расман тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG