Линклар

БМТ парад ўққа тутилганини қоралади


БМТ бош котиби Пан Ги Мун 27 апрель куни Кобулда президент Ҳомид Карзай иштирокида ўтаётган ҳарбий параднинг ўққа тутилишини кескин қоралади.

Афғонистон совет қўшинларидан озод қилинганининг 16 йиллигига бағишлаб ҳукумат расмийлари иштирокида Кобулда ўтказилган байрам тадбирига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Расмийлар бу ҳужум оқибатида уч киши, жумладан, бир депутат нобуд бўлгани, яна ўн киши тан жароҳати олганини билдирганди.

Бу ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG