Линклар

logo-print

Ўзбекистонга сув ва электр экспорти тўхтатилди


Қирғизистон бош вазири Игорь Чудинов Ўзбекистонга сув ва электр энергияси экспорти тўхтатилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, жорий йилда сув омборларидаги сув миқдори 9 миллиард куб метрдан ошмайди. Унинг 4,5 миллиард куб метри Қирғизистон эҳтиёжи учун сарфланади. Қолган сув эса электр станциялари фаолиятни таъминлаш учун сақланади.

“Биз ички эҳтиёж учунгина сув чиқармоқдамиз. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон билан тўрт томонлама шартнома имзоланмагунга қадар бу мамлакатларга сув ва электр энергияси экспорти тўхтатилган”,- деди Игорь Чудинов.
XS
SM
MD
LG