Линклар

Худкуш Нангарҳорни қонга ботирди


Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида худкуш томонидан содир этилган ҳужумда тинч аҳоли вакилларидан 15 киши нобуд бўлди, 20дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Шунингдек, душанба куни Ғазна, Нимроз ва Кунар вилоятларида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй берган. Бу тўқнашувларда 16 жангари ўлдирилган, 18 нафари эса тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG