Линклар

Садр шаҳарчасидаги навбатдаги тўқнашувлар


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Бағдоднинг Садр шаҳарчасида рўй берган навбатдаги тўқнашувларда 30га яқин жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садрга содиқ жангарилар ўтган ҳафтада Садр шаҳарчасида АҚШ ва Ироқ ҳукумат кучларига қарши уюштирилаётган ҳужумлар кўламини кенгайтирган эди.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, якшанба ва шанба кунлари рўй берган тўқнашувларда 45 жангари ўлдирилган. Шунингдек, душанба куни Бағдодда содир этилган ракета ҳужумида америкалик тўрт аскар нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG