Линклар

Нарх ошиши муаммоси билан махсус гуруҳ шуғулланади


БМТ жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши муаммоси билан шуғулланувчи махсус гуруҳ ташкил этишга қарор қилди.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Мун Берн шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки расмийлари билан ўтказилган учрашувлардан сўнг маълум қилди.

“Биз БМТ ҳузурида глобал озиқ-овқат бўҳрони билан шуғулланувчи махсус гуруҳ ташкил этишга келишиб олдик. Бу гуруҳга шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. ХВЖ ва Жаҳон банки махсус бўлинмалари раҳбарларини бирлаштириб, ягона самарали механизм яратишни ўз зиммамга олдим”,- деди БМТ бош котиби.

Шунингдек, мазкур учрашувда Жаҳон озиқ-овқат дастурига қўшимча 775 миллион доллар ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG