Линклар

Тожикистонда немис ташкилоти фаолияти тўхтатилди


Тожикистон Адлия вазирлиги Германиянинг “Ora International” ташкилоти ваколатхонаси фаолияти уч ойга тўхтатилганини маълум қилди.

Тожикистон Адлия вазирлиги вакили Давлат Сулаймоновнинг билдиришича, ваколатхона низомига кўра, ташкилот Душанбедан ташқарига ўз бўлимини очиш ҳуқуқига эга бўлмаган, аммо Кўлоб шаҳрида ҳам бўлим очиб, балоғат ёшига етмаган болаларга чет тилларни ўргатиш билан бирга насронийликни тарғиб қилган. Агар “Ora International” уч ой давомида вазиятни тузатиш чораларини кўрмаса, унинг Тожикистондаги фаолияти батамом тўхтатиб қўйилади.
XS
SM
MD
LG