Линклар

Меҳнат муҳожирлари депортация қилинди


Жорий ҳафтада Олмаотадан ўзбекистонлик ва тожикистонлик 65 та меҳнат муҳожири депортация қилинди.

Олмаота шаҳри ички ишлар департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, Қозоғистон ҳудудида ноқонуний яшаган ва ишлаган чет эл фуқаролари махсус рейдлар чоғида қўлга олинган. Маълум бўлишича, Жетису туманидаги чоғроқ уйда Ўзбекистон ва Тожикистондан келган бир неча оила яшаган. Қўлга олинган нолегалларнинг 44 таси лўли миллатига мансуб бўлиб, улар шаҳардаги бозорларда тиланчилик билан машғул бўлган. Текширув чоғида уларнинг бирортасидан ҳам ҳужжат топилмаган.
XS
SM
MD
LG