Линклар

Парадга ҳужум Покистонда режалаштирилган


Афғонистон хавфсизлик хизмати ўтган ҳафтада Кобулда ҳарбий парад пайтида уюштирилган ҳужум Покистонда режалаштирилгани маълум бўлгани ҳақида баёнот тарқатди.

Хавфсизлик хизмати ходимининг билдиришича, бу ҳужумда иштирок этган жангарилар Покистоннинг Бажаур ва Шимолий Вазиристон вилоятларидаги шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлган. Ҳозирча Покистон томони бу баёнотга ўз муносабатини билдирганича йўқ.

Бироз аввал Афғонистон хавфсизлик хизмати Кобулда террорчи гуруҳ аъзоларига қарши ўтказилган махсус амалиёт оқибатида етти киши нобуд бўлганини маълум қилди. Ўтган ҳафтада бу амалиётда ҳарбий парадга ҳужум уюштиришда гумон қилинган икки жангари отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG