Линклар

Нарх ўсиши осиёликларга жиддий таъсир этди


Осиё тараққиёт банки озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши Осиёда истиқомат қилувчи қарийб бир миллиард кишига жиддий таъсир этганини билдирди.

Банк расмийсининг айтишича, минтақада яшаётган 600 миллионга яқин фуқаро кунига бир доллар ёки ундан ҳам кам бўлган пулга кун кечирмоқда.

Озиқ-овқат нархи ошиб кетиш масаласи ОТБнинг жорий ҳафтада Мадридда иш бошлаши кутилаётган йиллик анжуманида муҳокама этилиши кутиляпти.

Аввалроқ БМТ жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетиши муаммоси билан шуғулланувчи махсус гуруҳ ташкил этишга қарор қилганди.
XS
SM
MD
LG