Линклар

Бош вазир жангариларни айблади


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий шиа жангариларини тинч аҳоли вакилларидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганликда айблади.

Маликийнинг таъкидича, Садр шаҳарчасида ҳукумат кучларига қарши курашаётган шиа жангарилари диктатор Саддам Ҳусайн қўллаган ҳарбий тактикадан фойдаланмоқда.

Ироқ расмийларининг билдиришича, Садр шаҳарчасига ўрнашиб олган шиа жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлангандан буён жами 920 киши нобуд бўлган, 2600 киши тан жароҳати олган. Бу амалиётлар ҳануз давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG