Линклар

Бағдодда америкалик икки аскар ҳалок бўлди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Бағдодда рўй берган тўқнашувларда америкалик икки аскар нобуд бўлганини эълон қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, аскарлардан бири жангарилар билан рўй берган отишмада, иккинчиси эса йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ўлган.

АҚШ қўшинлари Ироққа бостириб кирган 2003 йилдан буён бу ерда ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 4050 кишидан ошиб кетди.
XS
SM
MD
LG