Линклар

ЕИ Россия қарорини танқид қилди


ЕИ Россиянинг Грузия ва Абхазия ўртасидаги можароли ҳудудга қўшимча тинчликпарвар кучлар юбориш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилди.

29 апрель куни Россия Грузияни Абхазияга қарши ҳарбий амалиёт режалаштираётганликда айблаб, бу минтақага қўшимча ҳарбий куч жойлаштиришини эълон қилган эди.

ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана фикрича, Россия ҳукуматининг бу қарори Москва билан Тбилиси ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштириши мумкин.

“Тинчликпарвар кучлар сони белгиланган меъёрдан ошмаган тақдирда ҳам у ердаги кескинликни бартараф этишга қаратилган бу ҳаракатларни оқилона қадам, деб баҳолай олмаймиз. Мен Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга бу фикрни дўстона тарзда етказдим”,- деди Ҳавьер Солана.
XS
SM
MD
LG