Линклар

Москвада яна ўзбеклар ўлдирилди


Москва вилоятида Ўзбекистоннинг уч фуқароси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.

“Интерфакс” ахборот агентлиги милиция ходимларига таянган ҳолда ўлдирилган ўзбеклардан бирининг жасади Ивакино қишлоғи яқинида топилганини маълум қилди. Шунингдек, Шёлковское туманида ҳам ўзбекистонлик ака-уканинг жасади топилган. Уларнинг барчасида бир хил тан жароҳати бўлган. Бу қотилликлар миллий нафрат асосида содир этилгани тахмин қилиняпти.
XS
SM
MD
LG