Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:58

НАТО Ўзбекистонда завод қурмоқчи


Фаридун НАТО Ўзбекистонда радиоактив чиқиндиларни зарарсизлантиришга ихтисослашган завод қурмоқчи. Самарқанд вилоятида қуриладиган бу завод жорий йилда ишга туширилиши мумкин.

Бу ҳақда альянснинг Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчиси ва ахборот зобити Яман Йетер Тошкентда очилган “Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланиш муаммолари” мавзусидаги халқаро анжуманда маълум қилди.

“НАТО раҳбарияти ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувларга кўра, радиоактив чиқиндиларни утилизация қилиш ва зарарсизлантиришга ихтисослашган мазкур завод шу йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши мумкин”,- деди Яман Йетер.

НАТО вакиласининг айтишича, Самарқанд вилоятининг Оқтош ҳудудида космик кемалардан чиққан хавфли чиқиндилар кўмилган ҳудуд мавжуд бўлиб, чиқиндилар бу ерга собиқ иттифоқ даврида келтирилган ва кўмилган.

Йетер хонимнинг сўзларига кўра, НАТО кўмагида ишга тушириладиган заводнинг қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг.
XS
SM
MD
LG