Линклар

Жанубий Қозоғистонда чигирткаларга қарши тадбир бошланди


Қозоғистон жанубига ёпирилган чигирткаларга қарши кураш кампанияси бошланди.

“Бу йил Жанубий Қозоғистон вилоятида баҳор жуда илиқ ва қуруқ келгани учун мўр-малах личинкалари эртароқ етилди. Жорий йилда вилоятнинг 95,3 минг гектар майдонида чигиртка личинкалари тарқалиши кутилган эди”,- дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тарқатган баёнотда.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳашаротларга қарши кимёвий дорилар чигиртка босиши мумкин бўлган майдонларга ўз вақтида етказиб берилган.
XS
SM
MD
LG