Линклар

БМТ Тожикистонга ёрдам ажратди


БМТ чигирткаларга қарши курашиш учун Тожикистонга 500 минг доллар миқдорида маблағ ажратди.

Тожикистон қишлоқ хўжалик вазири Қосим Қосимовнинг билдиришича, БМТ ажратган маблағ, асосан, заҳарли дорилар сотиб олиш учун сарфланади.

“Шу кунга қадар тахминан икки миллион сомонийлик дориларимиз тугаб қолди. БМТ томонидан ажратилган маблағларнинг ҳаммаси чигирткаларга қарши заҳарли дорилар сотиб олиш учун сарфланади”,- деди вазир.

Тахминларга кўра, экинларга ҳужум қилган чигирткалар Тожикистондаги икки миллион инсон ҳаётига салбий таъсир этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG