Линклар

Бағдодда яна портлаш бўлди


Бағдодда содир этилган навбатдаги портлашда тўққиз киши нобуд бўлди, камида 23 фуқаро тан жароҳати олди.

Ироқ полициясининг билдиришича, машинага ўрнатилган бомба АҚШ аскарлари ҳарбий карвони яқинида портлатиб юборилган.

Мазкур портлашдан бироз аввал Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги апрель ойида тинч аҳоли вакиллари орасидаги йўқотишлар рекорд даражага кўтарилганини маълум қилган эди.

Маълум бўлишича, мазкур ой давомида мамлакатдаги зўравонликлар оқибатида 968 фуқаро нобуд бўлган. Шунингдек, апрель ойи давомида Ироқда ҳалок бўлган америкалик аскарлар сони 49 кишини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG