Линклар

logo-print

Пентагонда Эронга ҳужум қилиш режаси мавжуд эмас


Бу ҳақда баёнот берган АҚШ генерали Жон Сатлернинг билдиришича, шу кунга қадар ҳеч ким Пентагонга Эронга ҳужум қилиш режасини ишлаб чиқиш борасида буйруқ бермаган.

АҚШ қўшинларининг яна бир генерали Картер Ҳэм Америкага қарашли икки йирик ҳарбий кеманинг Форс кўрфазидаги ҳозирлиги бу минтақада АҚШ қўшинлари қудратини намойиш этишга қаратилганини маълум қилди.

Шунингдек, генерал Америка томонининг Эрон Ироқдаги жангариларга кўмак бераётгани тўғрисидаги иддаоларини яна бир бор такрорлади. Картер Ҳэм АҚШда расмий Теҳроннинг Афғонистондаги жангариларга ҳам ёрдам бераётганини исботловчи далиллар мавжудлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG