Линклар

logo-print

Жаҳонда Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни нишонланди


Айрим давлатларда бу сана хурсандчилик ва тантаналар билан кутиб олинган бўлса, бошқаларида норозилик акциялари ва тартибсизликлар бўлиб ўтди.

Филиппинда бўлиб ўтган норозилик акциясида мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди. Намойишчилар озиқ-овқат маҳсулотлари ва нефть нархининг кескин ошиб кетишига қарши ўз эътирозларини билдирди.

Қўшни Индонезияда ҳам 15 минг кишилик норозилик акцияси ўтказилди. Касаба уюшмалари томонидан уюштирилган бу акция иштирокчилари маош оширилишини талаб қилди.

Германиянинг Гамбург шаҳрида эса тунда намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар рўй бергани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG