Линклар

Қирғизистоннинг Ўзбекистондан қарзи реструктуризация қилинади


Қирғизистон парламентининг иқтисодиёт, бюджет ва молия масалалари қўмитаси мамлакатнинг Ўзбекистондан ташқи қарзини реструктуризация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Қирғизистон молия вазири Тожихон Қалимбетованинг парламент қўмитаси мажлиси чоғида қайд этишича, мамлакатнинг Ўзбекистон олдидаги ташқи қарзи 13 миллион 300 минг долларни ташкил қилади. Реструктуризация икки босқичда амалга оширилади – Қирғизистон Ўзбекистонга жорий йилнинг май ва сентябрь ойларида 2 миллион доллардан тўлайди, 2009 йилнинг баҳорида эса яна 2,5 миллион доллар тўланади. Агар бу қарзлар ўз вақтида тўланса, Ўзбекистон қарийб 2 миллион долларлик қарздан кечиб юборади.

Молия вазирининг таъкидлашича, қарзларни реструктуризация қилиш бўйича мазкур лойиҳа Қирғизистонга 4 миллион доллардан ошиқроқ маблағни тежаб қолишга имкон яратади.
XS
SM
MD
LG