Линклар

logo-print

Ҳақиқий муҳтожлар ёрдамдан бенасиб қолмоқда

  • Гулнора Равшан

Ўтган қишда энергетик инқироздан катта иқтисодий зарар кўрган Тожикистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан қарийб 250 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами сўраган эди.

Шундан сўнг Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, АҚШ, Италия, Канада каби давлатлар Тожикистонга ёрдам юбора бошлади. Бироқ иссиқ кунларга етиб олган тожикистонликлар ҳукумат инсонпарварлик ёрдамларини мақсадга мувофиқ тарқатмаётганидан шикоят қилишда давом этмоқда.

Рудакий туманидаги Жданов қишлоғида яшовчи Ўрозой исмли аёл ҳам бундай ёрдамдан бенасиб қолганлардан. У ҳеч қаерда ишламаслиги, болалар уйидан асраб олган қизи Умида билан кунни тунга улаб бир амаллаб яшаётганини айтди. Кам таъминланган, қиш офатларидан зарар кўрган ва ёрдамга ҳақли бу аёл инсонпарварлик ёрдамларини фақат эшитганини, аммо шу кунга қадар ёрдам хусусида бирор амалдор унинг остонасини ҳатламаганини таъкидлади.

Маҳалла раиси Гулчирой Менгниқулова инсонпарварлик ёрдамлари халққа “юқоридагилар буйруғи ва кўрсатмалари асосида тарқатилиши”ни билдирди. У ёрдам олишга ҳақли, деб топилганлар қаторига ўз қизини қўшганини ҳам яширмади.

Ўрозгул ва унга ўхшаганлар эса инсонпарварлик ёрдамлари амалдорлар ва уларнинг қариндош-уруғлари ўртасида тақсимланаётганидан куйинмоқда.
XS
SM
MD
LG