Линклар

Сувдан фойдаланишга доир музокаралар


Бишкекда Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон сув хўжалиги ҳамда ёқилғи-энергетика соҳалари раҳбарларининг 2008 йилда ва 2009 йилнинг I кварталида Норин-Сирдарё ҳавзаси сув энергетикаси ва ёқилғи захираларидан фойдаланиш масаласи бўйича минтақавий кенгаши бўлиб ўтди.

Қирғизистон Саноат, энергетика ва ёқилғи захиралари вазирлигидан маълум қилишича, минтақавий кенгашда сувни ўзаро келишилган ҳолда қўйиб юбориш, сув энергетикаси ва ёқилғи захираларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув танқис бўлиб турган пайтда фавқулодда ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик масалалари муҳокама қилинди.

Юзага келган вазиятда, кенгаш иштирокчилари таклифига кўра, 2008 йилда ва 2009 йилнинг биринчи кварталида Тўқтағул сув омбори гидроэнергетика захираларидан фойдаланиш тартиби бўйича тўрт вариант ишлаб чиқилди. Улардан иккитаси самарали, деб топилди. Муҳокамадан сўнг томонлар Тўқтағул сув омборининг бу иш тартибларини 2008 йилнинг 14-15 май кунлари ўтказиладиган навбатдаги мажлисда кўриб чиқишга келишиб олди.
XS
SM
MD
LG