Линклар

logo-print

Қозоғистонда МОдаги энг йирик масжид қурилиши бошланди


Қозоғистоннинг Семей шаҳрида мазкур пойдеворига тош қўйиш маросими бўлиб ўтди. Қурилиши 2-2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида баҳоланган масжид Иртиш дарёсининг чап қирғоғида, янги кўприк ёнида қад кўтаради. Масжид ҳомийлар ва диндорлар эҳсонидан тўпланган маблағ ҳисобига барпо этилади, қурилиш ишларини эса Туркия фирмаси олиб боради. Мазкур масжид бир пайтнинг ўзида 3 мингдан зиёд намозхонни сиғдира олиши тахмин қилинмоқда.

“Бутун Марказий Осиёда бунга ўхшаш масжид ҳали бино қилинмаган, унинг қурилиши учун ажратилган майдон 4 гектардан зиёдроқ ерни ташкил қилади”, - дея маълум қилди Шарқий Қозоғистон ҳокимлиги матбуот хизмати.
XS
SM
MD
LG