Линклар

Далай Лама вакиллари Пекинга келди


Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Ламанинг икки вакили Хитой расмийлари билан учрашиш мақсадида Пекинга сафар қилди.

Март ойида Тибетда рўй берган оммавий тартибсизликлардан сўнг бу Хитой ҳукумати расмийлари ва Далай Лама вакиллари ўртасидаги илк учрашув бўлади.

Хитой ҳукумати Тибетда рўй берган тартибсизликлар ортида Далай Лама турганини иддао қилган эди.

Шунингдек, Непалда Хитойнинг Тибетдаги сиёсатига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтган. Хабарларга кўра, бу акция чоғида юзга яқин тибетлик Непал полицияси томонидан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG