Линклар

Вашингтон Беларусга қарши жавоб чоралари кўради


Расмий Минск АҚШнинг 10 дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилгандан сўнг расмий Вашингтон бу мамлакатга нисбатан жавоб чоралари қўллаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийсининг айтишича, Вашингтон Беларус ҳукуматидан Америкадаги элчихонасини ёпишни талаб қилиши мумкин.

АҚШ Давлат департаменти вакили Том Кейси Беларус ҳукумати ҳаракатларидан ташвиш билдириб, ҳозир расмий Минскга нисбатан муайян чоралар ишлаб чиқилмаганини маълум қилди.

“Биз уларни турли чоралар қўллашимиз мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирдик. Шунингдек, биз уларни ходимларимизнинг чиқариб юборилиши бу мамлакатдаги миссиямиз фаолиятига таъсир этишини билдирдик”,- деди Том Кейси.
XS
SM
MD
LG