Линклар

logo-print

Россия БМТ кузатувчилари билан яқин ҳамкорлик қилади


Россия Мудофаа вазирлиги Грузиянинг айирмачи Абхазия ҳудудида БМТнинг бу минтақадаги кузатувчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилишини билдирди.

Бундан икки кун аввал Россия Мудофаа вазирлиги Абхазияга қўшимча ҳарбий контингент жойлаштирилишини эълон қилган эди.

1 май куни эса Грузия президенти Михаил Саакашвили Россия ҳаракатларини “ўта хавфли”, дея баҳолаб, жаҳон ҳамжамиятини ўз қароридан воз кечиши учун расмий Москвага босим ўтказишга чақирди.

Россиянинг таъкидича, Грузия ҳукумати Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудлари яқинида ўз ҳарбий салоҳиятини оширгани боис, Москва ҳам тинчликпарвар кучлар сонини кўпайтиришга қарор қилган.
XS
SM
MD
LG