Линклар

“Яқин Шарқ тўртлиги” бинолар қурилишини тўхтатишга чақирди


“Яқин Шарқ тўртлиги” Исроил ҳукуматини Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун турар-жойлар барпо этишни вақтинча тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақдаги баёнот БМТ бош котиби Пан Ги Мун томонидан Лондонда “Яқин Шарқ тўртлиги” иштирокида ўтказилган учрашувдан сўнг эълон қилинди.

“Яқин Шарқ тўртлиги” турар-жойларни барпо этиш ҳаракатлари давом этаётганидан ташвиш билдириб, Исроил ҳукуматини бу каби барча ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга, жумладан, 2001 йилнинг март ойидан кейин бу ҳудудда барпо этилган биноларни бузишга чақирди”,- деди БМТ бош котиби.

Бу учрашувда иштирок этган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс араб давлатларини Фаластин мухториятига молиявий кўмак кўрсатишга чақирди.

Яқин Шарқдаги тинчлик жараëнига воситачилик қилаëтган тўртлик Европа Иттифоқи, Россия, АҚШ ва БМТ расмийларидан ташкил топган.
XS
SM
MD
LG