Линклар

logo-print

Музокара 4 майда бошланади


Сургунда фаолият юритаётган Тибет ҳукумати Хитой расмийлари ва Далай Лама вакиллари ўртасидаги музокара 4 май куни Хитойнинг Шенжен шаҳрида бошланишини маълум қилди.

Тибетда март ойи бошида юз берган исён Хитой ҳукумати томонидан қонли равишда бостирилганидан кейин халқаро ҳамжамият Далай Лама билан мулоқот бошлаш ҳақида Пекинга босим ўтказиб келаётган эди. Хитой ҳукумати Далай Ламани исёнларни уюштирганлик ва август ойида Пекинда ўтадиган Ёзги Олимпиадани саботаж қилишга уринаётганликда айблаган. Тибетликлар олий руҳонийси эса бу айбловларни рад этган. Бироқ Хитой ҳукумати ҳозир Далай Ламани айблашдан тийилмоқда.
XS
SM
MD
LG