Линклар

Вазирлик огоҳликка чақирди


Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги 22 бола ўлимига сабаб бўлган вирус тарқалиши олдини олиш учун аҳолини огоҳликка чақирди. Хитойдаги барча тиббиёт муассасалари ходимларига қўл, оёқ ва оғиз хасталиклари қўзғатувчи Энтеровирус, яъни “ЭВ-71” вируси тарқалишининг олдини олиш учун назоратни кучайтириш вазифаси топширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси доктор Ли Шуанг Жие телевидение орқали қилган чиқишида касаллик, айниқса, болаларга тез юқишини айтди

“Бу касаллик аломатлари катталарда сезилар-сезилмас бўлади. Болаларда эса бу касаллик аломатлари шамоллашга ўхшаш бўлади”, – деди доктор Ли.

У ота-оналарга вирус тарқалишининг олдини олиш учун болалар қўлини тез-тез ювиб туришини тавсия қилди. Хитойда бу вирус билан оғриган биринчи бемор Фуянг шаҳрида қайд этилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG