Линклар

ОИТСга қарши курашга бағишланди


Москвада Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИТС касаллигига қарши Бирлшган халқаро анжуман иш бошлади.

“Роспотребнадзор” ва БМТ ҳомийлигида ўтказилаётган анжуманда элликдан ортиқ давлатнинг икки мингдан зиёд вакили қатнашмоқда. Улар орасида сиёсатчилар, жамоа арбоблари, олимлар ва шифокорлар бор.

БМТ маълумотига кўра, ҳозир Шарқий Европа ва Марказий Осиёда бир миллион 600 минг киши ОИТС касаллигини келтириб чиқарувчи ОИТВни юқтирган. Уларнинг чорак қисми, яъни 400 минги Россияда экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG