Линклар

АҚШ Афғонистонда қўмондонликни қабул қилиши мумкин


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс АҚШ Афғонистон жанубида НАТО қўмондонлигини қабул қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини билдирди.

У Пентагон Афғонистондаги ҳарбий ролини ўзгартиришдан олдин НАТОдаги иттифоқчилар билан маслаҳат ўтказилишини таъкидлади.

“Нью-Йорк Таймс” газетасининг шанба кунги сонида АҚШ Афғонистонга етти минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатилишини маълум қилганидан кейин Р.Гейтс шундай баёнот берди. Ҳозир НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар назоратида бўлган Афғонистон жанубида толиблар жангарилари қаттиқ қарршилик кўрсатмоқда. Бу минтақага, асосан, Буюк Британия, Канада, Нидерлания ва Австралия қўшинлари жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG