Линклар

ОТБ янги жамғарма ташкил этди


Осиё тараққиёт банки озиқ-овқат нархларининг ошишидан азият чекаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш мақсадида жамғарма ташкил этилганини эълон қилди.

Банк президенти Ҳаруҳико Курода банкнинг Мадридда ўтказилган йиллик мажлисида “арзон озиқ-овқат даври” тугаб бораётганини таъкидлади. Ёрдам жамғармасининг миқдори қанча бўлишини аниқлаштирмаган Курода бу қашшоқ мамлакатлардан тушаётган сўровларга боғлиқ бўлишини қўшимча қилди.

Осиё тараққиёт банки жорий йилда Осиё бўйлаб инфляция даражаси беш фоиздан ошишини башорат қилмоқда. Бу эса кейинги ўн йил ичида энг юқори кўрсаткич бўлиб, унинг сабабларидан бири сифатида озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши кўрсатилмоқда.
XS
SM
MD
LG