Линклар

logo-print

Циклон юзлаб одамнинг бошига етди


Мьянма давлат телевидениесининг хабар қилишича, мамлакатда ҳафта охирида рўй берган тропик циклон 240 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Тропик циклон соатига 190 километр тезликдаги шамолга сабаб бўлган. “Наргис”, деб номланган циклон минглаб уйларни вайрон қилди, ҳамда электр ва алоқа симларини узиб ташлади.

Мьянманинг ҳарбий хунтаси мамлакатнинг бешта шаҳри, жумладан, энг катта шаҳар бўлган Янгонни ҳалокат зонаси, деб эълон қилди.

Циклон ҳозир Таиландга кўчди, лекин кучини йўқотиб бораётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG