Линклар

Президентликка номзодлар кураши авжида


АҚШ президентлигига Демократик партиядан даъвогарлик қилаётган номзодлар ўртасидаги кураш давом этмоқда. АҚШга тегишли Гуам оролида ўтказилган дастлабки сайловда Барак Обама рақиби Ҳиллари Клинтон устидан еттита кўп овоз олиб, ғалаба қилди.

Шанба кунги овоз бериш натижасига кўра, Б.Обама 2264 та, Клинтон хоним эса 2257 та овоз тўплаган. Бу ғалаба Б.Обамага Демократик партия қурултойида Гуам оролидан иштирок этажак тўрт делегатнинг овозини кафолатлаб беради. Партия қурултойда демократлар ноябрда ўтказиладиган президент сайловида қатнашажак номзодини танлайди. Республикачилар сенатор Жон Маккейнни ўз номзоди этиб танлаб бўлган.
XS
SM
MD
LG