Линклар

Эрон таҳдидлар олдида чекинмайди


Эроннинг олий диний раҳбари аятуллоҳ Али Ҳуманаий Эрон ўз ҳуқуқларидан воз кечмаслиги ва таҳдидлар олдида чекинмаслигини билдирди. Аммо у Эроннинг мунозарали ядровий дастурини тилга олмади.

Эрон расмийлари ядровий дастурларни амалга ошириш миллатнинг ҳуқуқи эканини айтиб, уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан воз кечиб келади. Жаҳоннинг энг қудратли давлатлари жорий ҳафтада ядровий дастурлардан воз кечиш эвазига Эронга янги имтиёзларни таклиф этишга рози бўлди. АҚШ ва Ғарбдаги баъзи давлатлар Теҳронни ўз ядровий дастурлари воситасида қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келади. Эрон бу дастури тинч мақсадларда эканини таъкидлаб, 2006 йилда шунга ўхшаш имтиёзларни рад этган эди.
XS
SM
MD
LG