Линклар

Отишмада камида 10 киши ўлди


Бағдод шаҳри шифохонаси расмийларининг билдиришича, пойтахтнинг Садр шаҳарчасида АҚШ қўшинлари ва шиа жангарилари ўртасида рўй берган отишмада камида 10 киши ҳалок бўлган.

АҚШ ҳарбийлари тунда рўй берган жанг ҳақида расмий баёнот берганича йўқ. Америка қўшинлари бир неча ҳафтадан бери Бағдоднинг Садр шаҳарчасида шиа уламоси Муқтадо ас-Садрга содиқ жангарилар билан тўқнаш келмоқда. Шанба куни АҚШ кучлари Садр шаҳарчасидаги бинолардан бирини ракеталардан ўққа тутиб, вайрон қилганди.

Хабарлар кўра, ракеталардан бири нишонга олинган бино яқинидаги шифохонага теккан ва 20 кишини жароҳатлаган.
XS
SM
MD
LG