Линклар

Мосулда қуролланган кишилар журналист аёлни отиб ўлдирди


Полициянинг билдиришича, Сарва Абдулваҳҳоб ишга таксида кетаётганида қуролланган кишилар машинани тўхтатиб, журналистни тортиб олиб чиққан ва бошига отиб ўлдирган.

Марҳум журналист қайси агентликка ишлагани ҳақида турли маълумотлар келмоқда.

Маркази Нью-Йоркда жойлашаган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотига кўра, Ироқ матбуот ходимлари учун энг хавфли мамлакат бўлиб қолмоқда. АҚШ етакчилигидаги кучлар 2003 йилда Ироқни босиб олганидан бери у ерда 127 мухбир ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG