Линклар

Президентнинг рафиқаси ҳужумга учради


Ироқ президенти маъмурияти президент Жалол Талабонийнинг рафиқаси кетаётган автокарвонга ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Президентнинг аёли Ҳиро Иброҳим Аҳмад омон қолган, лекин унинг тўрт тансоқчиси жароҳатланган. Бомба портлаши содир бўлганда президентнинг рафиқаси маҳаллий театрлардан бирига у ерда ўтказиладиган маданий тадбирда қатнашиш учун кетаётган бўлган.

Ҳужум нишони Аҳмад хоним бўлганми-йўқми, ҳозирча номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG