Линклар

Президентга суиқасдда айбланаётганлар ҳибсга олинди


Афғон расмийлари президент Ҳомид Карзайга нисбатан суиқасд фитнасига алоқадорликда айбланган ҳукуматнинг икки ишчиси ҳибсга олинганини билдирди.

“Ассошиэйтед пресс” Афғонистон мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардакка таяниб, ҳибсга олинган полициячи ва Мудофаа вазирлигининг қуроллар бўйича мутахассиси 27 апрель куни Кобулдаги ҳарбий парад пайтида Ҳ.Карзайни нишонга олган ҳужумчиларни қўллаб-қувватлаганини хабар қилди. Ҳужумда президент омон қолган, лекин уч киши ҳалок бўлганди.

Вардак, шунингдек, суиқасдда ишлатилган қуролларнинг иккитаси ҳукумат томонидан рўйхатга олинган қурол экани аниқланганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG